Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жидда шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди.
"Ҳамкасбим Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан жаноблари билан бирга мунтазам мулоқотлар ва алмашинувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашини қайд этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида".
Қайд этилишича, раҳбарлар ўртасида имзоланган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, IV олий даражадаги стратегик кенгашни Тошкент шаҳрида ўтказиш, имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.