Санепидқўмита ўта хавфли юқумли касаллик тарқатувчи “уйғонганини” айтиб, огоҳликка чақирди.
Санепидқўмита бош мутахассисининг таъкидлашича, қрим-конго геморрагик касаллиги бу каналар чақиши оқибатида келиб чиқадиган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. Бу касалликни юқтириб олмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:
Касалликнинг асосий белгилари:
Тўсатдан иситма;
Бош оғриғи;
Мушак ва бел оғриғи;
Кўнгил айниши, қусиш;
Ич кетиш ёки қон аралаш нажас;
Геморрагик (қон кетиш билан боғлиқ) ҳолатлар — яъни, бурундан, милкдан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши ва ҳ.к.