Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Килиан Мбаппе қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди

Килиан Мбаппе қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Арсенал"га қарши кечган (1:2) ўйинда тўпиғидан жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.

AS нашри хабарига кўра, 26 ёшли француз 26 апрелга белгиланган "Барселона"га қарши кубок финалига қадар тўлиқ тикланади.

Килиан қўшимча тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг унга жароҳатини даволаш учун 8 кунча вақт кетиши айтилган. У "Атлетик Бильбао" ва "Хетафе"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Киритилди: 17:39 18.04.2025. Ўқилди: 4941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!