Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ракеталар, торпедалар, С-300. Эрон ҳарбий парад ўтказди

Ракеталар, торпедалар, С-300. Эрон ҳарбий парад ўтказди

Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.

Бу ҳақда CNN давлат агентлиги маълум қилди.

Намойиш этилган қурол-аслаҳалар орасида Эрон стандартларига мослаштирилган Россиянинг С-300 комплекслари, ўрта масофали "Фатҳ-360" ракеталари, "Саяд-3" зенит комплекслари, "Мажид" ҳаво мудофаа тизимлари ва ўз-ўзини йўналтирувчи "Валфажр" торпедалари бор.

"Эронда Ислом Республикаси армияси куни муносабати билан ҳарбий парад маросими ўтказилди," - дея таъкидланди агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасида Теҳрон ядро дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал этишга қаратилган музокараларнинг иккинчи босқичи 19 апрель куни Римда бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:15 18.04.2025. Ўқилди: 2797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!