Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой Россиянинг ҳарбий ишланмаларини ўғирлади

Хитой Россиянинг ҳарбий ишланмаларини ўғирлади

Владимир Путин ҳукмронлиги даврида Россиядан Хитойга қурол-аслаҳа оқими камая бошлади. ChinaPower таҳлил марказига таяниб, The Moscow Times хабар беришича, 2009-2023 йиллар оралиғида Хитойнинг қурол-аслаҳа импорти олдинги 15 йиллик даврга нисбатан 40 фоизга пасайган.

"Россиянинг Хитой қурол-аслаҳа импортидаги улуши 85 фоиздан 68 фоизгача тушди. Бироқ, бу пасайишга фақат Россия-Украина уруши сабаб бўлмади. Бундай камайиш, шунингдек, Хитойнинг Россия қурол тизимларини нусхалаши ҳамда интеллектуал мулк ва технологияларни оммавий ўғирлаши билан ҳам боғлиқ.

Марказ маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида Россия мудофаа саноати корхоналарига, айниқса аэрокосмик технологиялар соҳасида, Хитой жосуслиги ва хакерлик ҳужумларининг камида 21 та ҳолати қайд этилган. 2004 йилда учта суд жараёни бўлиб ўтган бўлиб, улар Хитойга авиация ва сунъий йўлдошлар соҳасидаги ишланмалар ҳақидаги махфий маълумотларни узатган етти нафар россияликни жазога тортиш билан якунланган.

Бугунги кунга келиб, вазият ўзгармаган. 2021-2023 йиллар оралиғида аэрокосмик ва лазер технологиялари бўйича яна тўртта махфий маълумотлар сизиб чиқиши ҳолати қайд этилди.

Аммо бундай жосуслик фақатгина муаммонинг бир қисми, холос. Хитой мунтазам равишда Россия етказиб берувчилари билан тузилган лицензия шартномалари талабларини бузиб, техникани ўз эҳтиёжлари учун нусхалаш ва мослаштириш билан шуғулланган. Масалан, J-11 қирувчи самолёти Россиянинг Су-27 самолётидан нусха кўчирилган, Хитойнинг HQ-9 зенит-ракета мажмуаси эса С-300 га шубҳа уйғотадиган даражада ўхшаш.

2019 йилда Россиянинг "Ростех" давлат корпорацияси 17 йил ичида ўз маҳсулотларини ноқонуний нусхалашнинг 500 та ҳолати қайд этилганини расман маълум қилди. Камдан-кам учрайдиган оммавий баёнотида компания Хитойни авиация двигателлари, "Сухой" самолётлари, кемага жойлаштирилган қирувчи самолётлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва "Панцирь" зенит-ракета мажмуасининг ўхшашларини яратишда очиқчасига айблади.

Киритилди: 20:24 18.04.2025. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!