Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путиндан Хоманайига "мазмунли мактуб"

Путиндан Хоманайига "мазмунли мактуб"

Россия президенти Владимир Путин Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи билан учрашувда Ислом Республикаси олий раҳбари Али Хоманайига мактуб йўллагани маълум бўлди.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

"Ҳа, албатта, вазир орқали олий раҳбарга энг самимий тилакларни ва мазмунли мактубни етказди," - дея Кремль вакили журналистларга маълум қилди.

Аббос Аракчи 17 апрель куни Москвага ташриф буюрди. Шу куни у Кремлда Владимир Путин билан учрашиб, унга Али Хоманайининг мактубини топширди.

Киритилди: 23:15 18.04.2025. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!