Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда 16 ёшли қиз машина ҳайдаб, онаси ва синглисининг ўлимига сабаб бўлди

Наманганда 16 ёшли қиз машина ҳайдаб, онаси ва синглисининг ўлимига сабаб бўлди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида фуқаро ўзининг бошқарувидаги Spark машинасини ҳали вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 16 ёшли қизига ишониб топширган. Ҳайдовчининг ўрнига қизи, олд ўриндиққа ўзи ўтирган. Орқа ўриндиқда эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.

Вояга етмаган қиз машинани бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтида руль бошқарувини йўқотган ва Андижон каналига тушиб кетган. Ҳодиса сабаб орқа ўриндиқда бўлган она ва кичик қизалоғи нафас йўлига сув тиқилиши сабаб вафот этган. Машина бошқарган қиз ва унинг дадаси тан тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Киритилди: 19:12 15.04.2025. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!