Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Мен хохласам, у кетади" — Трамп Пауэллга очиқ огоҳлик берди

"Мен хохласам, у кетади" — Трамп Пауэллга очиқ огоҳлик берди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг маъмурияти мамлакатнинг Марказий банк вазифасини бажарувчи Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Пауэллни лавозимидан четлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй ҳузуридаги Миллий иқтисодий кенгаш раиси Кевин Хассет журналистларга маълум қилди.

"Президент ва унинг жамоаси бу масалани кўриб чиқишни давом эттиради," - деди у тегишли саволга жавоб бериб.

Куни кеча Трамп, агар у истаса, ФЗТ раиси ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлишини айтган эди. "[Пауэлл] бироз секинлик қиляпти ва мен ундан мамнун эмасман. Мен унга буни тушунтирдим. Агар мен унинг кетишини хоҳласам, у у ердан жуда тез кетади, менга ишонинг," - дея қўшимча қилди АҚШ президенти. Шунингдек, у ФЗТ учун пасайтириш зарур деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Киритилди: 21:58 18.04.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!