Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари доирасида ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш мақсадида икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Африка давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Сомали Федератив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 157-давлатга айланди.

Киритилди: 10:31 07.02.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!