Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.
Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде жамоалари қатнашади.
Учрашувлар «Ан Наср» клубига қарашли «Ал Мактум» стадионида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, барча учрашувлар Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.