Италия терма жамоаси, "Милан" ва "Интер" клубларининг собиқ дарвозабони Лоренцо Буффон 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Quotidiano Sportivo нашри хабар берди.
У Жанлуижи Буффоннинг бобосининг амакиваччаси бўлиб, у ҳам "Скуадра Адзурра" таркибида ўйнаган. Лоренцо навбатдаги туғилган кунига бир ойдан камроқ вақт қолганда тўсатдан юрак хуружидан вафот этди.
Миланнинг иккала клуби дарвозабон хотирасига сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тегишли постлар эълон қилган. Буффон 1949-1959 йилларда "Милан"да, 1960-1963 йилларда "Интер"да ўйнаган. Унинг ҳисобида 5 та мамлакат чемпионлиги ва 1 та Лотин кубоги ғалабаси бор.
Италия терма жамоаси сафида Буффон 15 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборган. Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, у таниқли бўлмаган клубларда мураббий ва "Милан" скаути бўлиб ишлаган.