Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди

Ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди

Фарғона вилоятида 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари С.Х. Найман зовури атрофида дарахтлар кесилаётганини кўриб, бу ишни тўхтатишга уринган Экология қўмитаси инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатган. У инспекторни ҳодиса жойидан куч билан олиб кетгани ҳам билдирилган.

Шу боис С.Х. ва бошқаларга нисбатан қуйидаги моддалар билан жиноят иши қўзғатилди:
206-моддани 1-қисми — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
219-моддани 2-қисми — ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш;
198-моддани 2-қисми — дарахт ва ўсимликларга зарар етказиш каби моддалар билан жиноят иши очилди.
Тергов бошланган ва у Бош прокурор назоратига олинган.

Киритилди: 18:50 25.11.2025. Ўқилди: 2162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!