Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз клуби машғулотларига қайтди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ўз клуби машғулотларига қайтди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Туркиянинг "Ризеспор" клуби марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов машғулотларга қайтди. Клуб расмий саҳифаси легионеримизнинг машғулотларда қатнашаётган расмини жойлади.

25 ёшли ҳимоячи Туркия Суперлигаси 27-тури доирасидаги "Бодрум"га қарши баҳснинг 44-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Шифохонада ўтказилган текширувлардан сўнг унинг бурни ва ёноқ суягида синиш ташхиси қўйилган эди.

Маълумот учун, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон билан беллашади ва баҳс 21:00да старт олади.

Киритилди: 10:42 25.03.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!