Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси тўп тепаётган "Сабаҳ"нинг ЕЧЛдаги уй ўйинлари учун чипталар нархи маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси тўп тепаётган "Сабаҳ"нинг ЕЧЛдаги уй ўйинлари учун чипталар нархи маълум бўлди

Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби УЕФА Чемпионлар лигаси лига босқичидаги уй учрашувлари учун чипталар пакетини сотувга чиқарди.

Клуб мухлисларга битта пакет орқали "Сабаҳ"нинг ЕЧЛдаги барча 4 та уй учрашувини стадиондан томоша қилиш имконини тақдим этмоқда. Бокуликлар ўз майдонида "Славия", "Боруссия Дортмунд", "Барселона" ва "Наполи"ни қабул қилади.

Чипталар нархи секторга қараб 35 манатдан 285 манатгача белгиланган. 21 сентябрдаги курс бўйича бу тахминан 243 минг сўмдан 1 миллион 983 минг сўмгача дегани. Долларда эса нархлар тахминан 21 доллардан 168 долларгача.

"Сабаҳ"нинг ЕЧЛдаги уй ўйинлари:

13 октябрь — "Сабаҳ" — "Славия"
20 октябрь — "Сабаҳ" — "Боруссия Дортмунд"
25 ноябрь — "Сабаҳ" — "Барселона"
20 январь — "Сабаҳ" — "Наполи"

Киритилди: 23:38 21.09.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!