Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад этди

Кеча Politico нашри уч нафар европалик дипломатга таяниб, Европа Иттифоқи давлатлари гуруҳи Европада бошпана бериш рад этилган мигрантлар учун 8–10 та мамлакат ҳудудида марказлар ташкил этишни таклифи ҳақида ёзди.

Нашр манбаларидан бирининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ноқонуний мигрантларни учинчи давлатларга бадарға қилиш жараёнида ЕИнинг эҳтимолий ҳамкорлари қаторидан жой олиши мумкин.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, ушбу кўтарилган масала ҳақиқатга тўғри келмайди. ТИВ вакили бошқа тафсилотларга тўхталмади.

Шунингдек, Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси ушбу масала муҳокамада эмаслигини билдирди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ахборот қўмитаси раиси Ерлан Жетибаев ҳам дипломатлар бундай турдаги музокаралар олиб бормаганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 09:11. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!