«Динамо» Суперлига 2-даврасини Фарғонадаги мағлубият билан бошлади.
Ҳар икки жамоадан четлатишлар ва пеналти кузатилган баҳсда мезбонлар ғалабага эришди. Самарқанд клубининг голларига Кожо Жоэл ва Хислат Халилов муаллифлик қилди. "Йўлбарслар"дан эса Манучехр Сафаров, Шоҳруз Норхонов ва Билолхон Тошмирзаев ўз номига ёздириб қўйди.
Суперлига. 15-тур
«Нефтчи» - «Динамо» 3:2
Голлар: Манучеҳр Сафаров 27, Шоҳруз Норхонов 61, Билолхон Тошмирзаев 90+4 пеналти – Жоэл Кожо 32, Хислат Халилов 90+8.