Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни Россияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида тўлиқ оқ либосда майдонга тушади.
Баҳс олдидан икки жамоа вакиллари иштирокида ташкилий йиғилиш ўтказилиб, ўйинга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари оқ, дарвозабони эса сариқ рангли либосда ҳаракат қилиши маълум қилинди.