Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестицион арбитраж ишида ютиб чиқди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестицион арбитраж ишида ютиб чиқди

Арбитраж иши Бурсел компанияси ташаббуси билан 2017 йилнинг июль ойида бошланиб, қарийб 7 йил давом этган.

2024 йил 10 октябрь куни Инвестицион низоларни ҳал қилиш халқаро марказининг (ICSID) арбитраж трибунали «Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş.» (Туркия) компанияси ва Туркия Республикаси фуқаролари (Бурсел компанияси) даъвоси бўйича Ўзбекистон Республикасига қарши очилган халқаро арбитраж иши бўйича қарорини чиқарди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, даъво миқдори тахмиман 700 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ушбу чиқарилган арбитраж трибунали қарорига кўра, Бурсел компаниясининг барча даъволари рад этилиб, уларга Ўзбекистон томонининг арбитраж харажатларини қоплаб бериш белгиланган.

Арбитраж иши Бурсел компанияси ташаббуси билан 2017 йилнинг июль ойида бошланиб, қарийб 7 йил давом этган.

Арбитраж қоидаларига кўра, арбитраж трибунали қарори якуний ва мажбурий ҳисобланади.

Мазкур арбитраж ишида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда White&Case халқаро юридик фирмаси (Вашингтон, АҚШ) томонидан таъминланди.

Бурсел компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиш «Başpinar & Partners Law Firm», «Beckett Law LLC», «Cooley LLP», «Cooley LLP (2020 йилга қадар), «Freshfields Bruckhaus Deringer LLP» (2022 йилга қадар) халқаро юридик фирмалари томонидан таъминланди.

Киритилди: 10:23 24.04.2025. Ўқилди: 1241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!