Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди

Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ҳайкалида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди. Бу ҳақда “РБК” сайти маълумот берди.

Ёдгорликдаги ҳалок бўлган аскарларга бағишланган сўзлар ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган.

“Бу ерда инглиз тилида ёзув бор, лекин русчасини кўрмадим. Она — бу энг муқаддас зот”, деган Лавров экскурсоводга (ТАСС берган иқтибос). Ушбу суҳбат чоғида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати гуллар қўйиш маросимидан бир нечта суратларни эълон қилди. Суратларда Лавровга фахрий қоровул аскарлари ҳамроҳлик қилаётганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Россия Ташқи ишлар вазири Самарқандда икки кунлик расмий ташриф билан бўлиб турибди. Бугун, 23 апрель куни у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув аввалида Лавров давлат раҳбарига Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда Ўзбекистон—Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Лавров ҳамкасби Саидов билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:34 23.04.2025. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!