Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон қарз олувчиларнинг 29 фоизи бир нечта кредитдан фойдаланади

Ўзбекистон қарз олувчиларнинг 29 фоизи бир нечта кредитдан фойдаланади

▪️Марказий банкнинг 2025 йил учун молиявий оммабоплик индекслари бўйича ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда қарз олувчиларнинг 29%и бир вақтнинг ўзида бир нечта кредитга эга. Ҳар бир мижозга ўртача 1,7 та кредит тўғри келмоқда.

Ҳисоботга кўра, катта ёшли аҳолининг 20%ида банкларда, яна 7%ида микромолия ташкилотларида амалдаги кредит ҳисобварағи мавжуд.

▪️Аҳоли кредитлари бўйича муаммоли қарзлар улуши 3%ни ташкил этмоқда. Марказий банк ушбу қарзларни қоплаш учун банк тизимида етарли захиралар шакллантирилганини қайд этган.

Регулятор кредитлашда фақат ажратилган маблағ ҳажми эмас, балки кредит қиймати, шартларнинг шаффофлиги, тўлов графигининг мижоз имкониятига мослиги ва ортиқча қарз юки юзага келмаслиги ҳам муҳим эканини таъкидламоқда.

▪️Ҳисоботда жамғариш бўйича ҳам сезиларли тафовут қайд этилган. Қишлоқда яшовчи катта ёшли аҳолининг атиги 1%и жамғарма ёки муддатли ҳисобвараққа эга. Мамлакат бўйича ўртача кўрсаткич эса 4%ни ташкил этади.

Қарз олувчиларнинг қарийб учдан бири бир нечта кредитдан фойдаланаётгани чакана кредитлаш бозори фаоллигини кўрсатади, бироқ бу билан бирга аҳолининг қарз юкини баҳолаш масаласини ҳам долзарблаштиради. Айниқса, бир мижозга ўртача 1,7 та кредит тўғри келаётган шароитда банклар учун қарз олувчининг умумий мажбуриятларини тўғри баҳолаш ва масъулиятли кредитлаш тамойилларига риоя қилиш тобора муҳим аҳамият касб этади.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!