Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти ва Жаҳон банки раҳбари стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти ва Жаҳон банки раҳбари стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

11 ноябрь куни Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган COP31 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди.

Ушбу етакчи халқаро молия институти билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели қарийб 16 миллиард долларга етди.

Декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларини ўрта муддатли ўрганиш бўйича форумга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ўсиш ва иш ўринларини яратиш дастурини амалга ошириш, шериклик бўйича янги Мамлакат дастурини тайёрлаш, инфратузилмага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, хусусийлаштириш ҳамда сув хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

Киритилди: Бугун 17:16. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар