Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда кескин совуқ ва кучли ёғингарчилик кутилмоқда

Ўзбекистонда кескин совуқ ва кучли ёғингарчилик кутилмоқда


9–12 ноябрь кунлари республика бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради. Ўзгидромет шторм огоҳлантириши эълон қилди.

9–10 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши, сув тошқинлари ҳамда сел ҳодисалари кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор бўронлари эҳтимоли бор.

Ҳарорат 9 ноябрдан шимолда, 10–11 ноябрдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида сезиларли пасаяди. Шимолда кечаси —7 даражагача. Бошқа ҳудудларда 0…—3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи ҳарорат шимолда +8, бошқа ҳудудларда +13 даражагача кўтарилади.

Фуқаролардан об-ҳаво ўзгаришларини инобатга олиб, эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Киритилди: 21:35 06.11.2026. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар