Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳайдовчини «Мен кўчаман» деб ҳақорат қилган ЙПХ ходими лавозимидан четлатилди

Ҳайдовчини «Мен кўчаман» деб ҳақорат қилган ЙПХ ходими лавозимидан четлатилди



Тошкент шаҳрида ҳайдовчи билан тортишиб, уни ҳақорат қилган ЙПХ инспектори лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Ҳодиса 8 ноябрь куни соат 20:20 ларда пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. Ҳаракат йўналиши бўйича тўғрига юриш белгиси талабини бузиб, чапга қайрилган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатган. Мулоқот давомида иккинчи сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Раҳимов фуқарони ҳақорат қилиб, унга нисбатан «Мен кўчаман» деган иборани ишлатган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган ва инспектор эгаллаб турган лавозимидан четлатилган.

Киритилди: Бугун 18:39. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар