Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев 19 март куни Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганини, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар илгари сурилаётганини қайд этган.

Шунингдек, етакчилар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиб, унинг кескинлашуви минтақа ва жаҳон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини, муаммони фақат сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлаган.

Суҳбат давомида бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!