Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди.

Активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган “CNH” трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур “Case” ва “New Holland” брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради.

Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва модернизация қилиш, комбайн ва пахта йиғиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шу жумладан юқори қувватли тракторлар ишлаб чиқариш ҳамда лизинг тузилмаларига тўғридан-тўғри молиявий ресурслар ажратиш режаларини баён қилди.

Президентимиз компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Киритилди: 06:36 19.09.2023. Ўқилди: 1495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!