Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди

A A A
Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди

Ўзбекистон почтаси халқаро почта рейтингида энг катта ижобий ўзгаришларни кўрсатиб 41 поғонага кўтарилди ва "ўсиб бораётган юлдуз" совринига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари вазири Шерзод Шерматов хабар берди.

Шерзод Шерматовнинг ёзишича, алоқа соҳасида энг хавотирли йўналиш айнан почта эди.

Ҳозирда одамлар хат-хабарларни почта орқали эмас, интернет орқали юбориши, пенсияни тарқатиш банкларга ўтганига қарамай, охирги йилларда анчагина ўзгаришлар бўлди.

Почта Узбекистана улучшил позицию в международном рейтинге  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023

“Натижада, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Почта Иттифоқининг Фавқулодда Конгресси Стратегик саммитида Ўзбекистон "Почта тараққиётининг юксалувчи юлдузи" мукофоти билан тақдирланди”, — деб ёзади вазир.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Бутунжаҳон Почта Иттифоқи томонидан баҳоланадиган давлатларда почта ривожланиши даражасини баҳолайдиган "Интеграциялашган почта ривожланиши индекси"да 172 давлат орасида катта ижобий ўзгаришларга эга давлатлар қаторида тан олинди.

Киритилди: 09:48 06.10.2023. Ўқилди: 1236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!