Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

​Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси кузда Қозоғистон билан учрашув ўтказиш эҳтимоли бор. Манбанинг маълум қилишича, ҚФФ Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича самарали музокаралар олиб бормоқда.

Ўйин ноябрь ойидаги халқаро танаффус даврида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйинини 15 ноябрь куни Бельгияга қарши ўтказиши керак, шундан сўнг жамоада бўш сана пайдо бўлади ва айнан шу пайтда Ўзбекистон билан ўйин ташкил қилиниши эҳтимоли мавжуд.

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари сўнгги бор 2022 йил 16 ноябрь куни Тошкентда учрашганди. Ўшанда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионати финал босқичига чиқишга яқин. Ўзбекистон 17 очко билан мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Саралаш босқичи якунига қадар Ўзбекистон иккита ўйинда майдонга тушади – БААга қарши сафарда (5 июнь) ва Қатарга қарши уйда (10 июнь).

Аввалроқ Қозоғистон терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Али Алиев, агар Қозоғистон Осиё футбол конфедерациясида бўлганида, Ўзбекистон сингари жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олган бўларди, деб айтган эди.

Киритилди: 13:35 28.03.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!