2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси 9 октябрь куни Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувга Тошкент шаҳридаги «Олимпия» стадиони мезбонлик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.