Бугун 27 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоасининг икки етакчиси машғулотларга қайтди

Ўзбекистон миллий жамоасининг икки етакчиси машғулотларга қайтди

Ўзбекистон миллий жамоаси кеча, 21 мартдан бошлаб Эронга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Темур Кападзе шогирдларининг «Жар» стадионида ёпиқ эшиклар остида ўтказган бугунги машғулотларида Остон Ўрунов ва Шерзод Насруллаев ҳам иштирок этган. Бу футболчилар 20 март куни Қирғизистонга қарши ўтган ўйинда қайдномадан ўрин олмаганди.

Аввалроқ, футболчилар жароҳат сабабли Қирғизистонга қарши ўйинга тайёр эмаслигини Темур Кападзе айтиб ўтганди. Уларнинг Теҳрондаги ўйингача қай даража тайёр бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: 14:46 22.03.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!