Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Кувайт футбол ассоциацияси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ўйин 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ҳозирча ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда стадион ҳақида аниқ маълумотлар эълон қилинмаган.


Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар Кувайтга қарши 6 бор майдонга тушган. Уларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 1 учрашувда дуранг қайд этилган, қолган 2 ўйинда эса имкониятни бой берган. Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс 2012-йилда бўлиб ўтган бўлиб, унда “оқ бўрилар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Тўплар фарқи Ўзбекистон фойдасига 13-7.

31 июлдан бери Кувайт терма жамоасини португалиялик мутахассис Элию Соуза бошқармоқда. Мутахассис илгари Португалиянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида, шунингдек Баҳрайн терма жамоаси ва “Қатар СК” клубида фаолият юритган.

Кувайт миллий жамоаси охирги ўйинни Сурияга қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Жамоа жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида 5 очко билан гуруҳда қолиб кетган эди.

Transfermarkt порталига кўра, Кувайт терма жамоасининг умумий қиймати 6,05 миллион еврони ташкил этади. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Эйд ал-Рашиди бўлиб, унинг қиймати 350 минг евро атрофида. Ҳозирда Кувайт FIFA рейтингида 135-ўринда турибди.

Киритилди: 15:17 01.10.2025. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!