Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Бу фикрни “Franklin Templeton” бош ижрочи директори Женни Жонсон Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг Лондон фонд биржасидаги тарихий IPO маросимида билдирди.
Таъкидланишича, UzNIF акцияларининг халқаро майдонга чиқиши нафақат молиявий битим, балки Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлиги ва жаҳон капитал бозорлари билан интеграциялашувининг муҳим босқичига айланди.
Мутахассислар фикрича, дунёнинг энг йирик инвестиция компаниялари томонидан билдирилаётган бундай эътирофлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга халқаро ишонч тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда.