Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда

Ассоциация Ўзбекистон терма жамоасига муносиб мураббий излашда тўхтагани йўқ.

"Varzesh3" нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон томони Эрон ва Хитой термалари, шунингдек, Хорватия, Хитой, Саудия Арабистони, БАА клубларида фаолият юритган Бранко Иванковичга эътибор қаратган.

Иванкович собиқ таржимонининг айтишича, "Динамо" Загреб ва "Шаньдун Лунэн" жамоалари билан чемпионликка эришган мураббийга ЖЧ йўлланмасини нақд қилган Ўзбекистон жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда.

71 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Хитой терма жамоаси бўлиб, у хитойликлар билан 2024 йилнинг 24 февралидан 2025 йилнинг 26 июнига қадар ҳамкорлик қилган эди.

Киритилди: 22:31 30.09.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!