Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди

“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокидаги учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди.

Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Киритилди: 13:05 15.06.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!