23-25 июнь кунлари тарихий Самарқанд шаҳри илк маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми — 2025’га (UNPSF) мезбонлик қилади.
Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш” мавзусида бўлиб, вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.
Форум 23 июнь — БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.