Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирскийнинг фронтдаги вазият ҳақидаги ҳисоботини тинглаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, фронтнинг кўплаб йўналишларида вазият "мураккаблигича қолмоқда".
"Бизнинг ҳарбийларимиз Курск ва Белгород вилоятларининг маълум ҳудудларида фаол мудофаа ҳаракатларини давом эттирмоқда", – дея ёзди Украина етакчиси Теlegram-каналида.
Шу тариқа, Зеленский Владимир Путиннинг куни кеча берган баёнотини амалда рад этди. Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов Путинга Курск вилояти КХДР ҳарбий хизматчиларининг "сезиларли ёрдами" туфайли "озод қилингани"ни маълум қилган эди.