Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган.

✅ Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

1991 йилда – 66,4 ёш

1995 йилда – 69,1 ёш

2000 йилда – 70,8 ёш

2005 йилда – 71,8 ёш

2010 йилда – 73 ёш

2015 йилда – 73,6 ёш

2020 йилда – 73,4 ёш

2024 йилда – 75,1 ёш

❗️Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

Киритилди: 21:43 24.05.2025. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!