Миллий статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 23 та хорижий давлатга жами 206,3 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Маҳсулотлар қиймати 64,7 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Экспорт қилинган маҳсулотларнинг 139 минг тоннаси тарвуз, 67,3 минг тоннаси қовун ҳиссасига тўғри келган.
Экспорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 минг тоннага ёки 10 фоизга камайган. Шу билан бирга, экспорт қиймати 8,2 млн долларга ёки 14,6 фоизга ошган.
Қовун ва тарвуз энг кўп Россияга етказиб берилган — 97,4 минг тонна. Қозоғистонга 51,8 минг тонна, Қирғиз Республикасига 46,6 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган.
Беларусга 3,2 минг тонна, Латвияга 2,1 минг тонна, Германияга 1,4 минг тонна ва Тожикистонга 1,1 минг тонна қовун ҳамда тарвуз етказиб берилган.
Украинага 947,7 тонна, Литвага 866,4 тонна, Мўғулистонга 290,9 тонна маҳсулот экспорт қилинган. Бошқа давлатларга етказиб берилган қовун ва тарвуз ҳажми 698,3 тоннани ташкил этган.