Марказ маълумотига кўра, хонанда мажмуа меъморчилиги ва музей экспозициялари билан танишган.
У қадимий ашёлар замонавий технологиялар билан уйғунлашгани, марказ муҳити эса ташриф буюрувчиларда ёрқин таассурот қолдиришини айтган.
Валерия бунгача Самарқанддаги Имом Бухорий марказида ҳам бўлган. У бундай масканларни келажак авлод учун муҳим мерос деб атаб, ташриф якунида марказнинг “Фахрий меҳмонлар” китобига таассуротларини ёзиб қолдирган.