Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига “номаълум шахслар томонидан амалга оширилган фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида” Украинадаги урушга Россия армияси сафидан ёлланган фуқаросини ватанига қайтариш чақириғи билан нота юборди.
Қайд этилишича, нотада гап Қирғизистоннинг Талас вилоятидан бўлган 21 ёшли Элистан Токтогулов ҳақида бормоқда. Йигит 2026 йилнинг кузида ижтимоий тармоқларда Россияда яшовчи юртдошининг эълонига дуч келган. Ёлловчи Токтогуловга Қирғизистондаги ўртача даромаддан уч баравар юқори бўлган 110 минг рубл (1340 доллар) иш ҳақи эвазига Россияда соқчилик ва ҳайдовчилик каби бир нечта бўш иш ўринларини ваъда қилган.
Элистан Рочсияга жўнаб кетган, у ерда уни алдов йўли билан Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилишган ва Украинадаги жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун Воронеж вилоятидаги полигонга юборишган.
Йигит алоқага чиқишга муваффақ бўлган Токтогуловнинг яқинлари 3 ноябрь куни Манас шаҳрида пикетга чиққан ва ҳукуматга уни юртига қайтаришни сўраб видеомурожаат эълон қилган. Расмий Бишкек тез орада вазиятга аралашиб, Россия томонини нафақат Элистанни қўйиб юборишга, балки “айбдор шахсларни аниқлаш ва уларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишни таъминлаш” учун Токтогуловнинг ёллангани ҳолатини текширишга чақирган.
Шу билан бирга, Қирғизистон расмийлари Россияда бўлиб турган ўз фуқароларига армияга ёлпаниш хавфи таҳдид солаётганидан огоҳлантирган.
БМТ Бош ассамблеясининг Украинадаги уруш пайтидаги жиноятларни текшириш бўйича мустақил комиссияси октябр ойи охиридаги махсус ҳисоботида Россия армиясига алдов ёки мажбурлаш йўли билан ёлланганиш ҳолатлари камида 29 та мамлакатдан келганларга нисбатан исботланганини маълум қилган. Уларнинг орасида нафақат собиқ СССР республикалари, балки Африка, Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари фуқаролари бор.