Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Давлат дастури бўйича олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Давлат дастури бўйича олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Mahbuba Hasanova, [12/07/2024 19:37]
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва Давлат дастури бўйича олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди


12 июль куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида «Ўзбекистон–2030» стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳияти, бу борада амалга оширилаётган ишлар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган мулоқот шакл мулоқот, муҳокама-муносабат шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Олий мажлис сенати аъзолари, сенаторлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизим ташкилотлари, олий таълим муассасалари мутасаддилари ва раҳбар ходимлари, «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари иштирок этдилар.


Тадбирни олий таълим фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев очиб бериб, Президентимизнинг 2024 йил 21 февраль кунги Қарорлари билан тасдиқланган Давлат дастуридаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган қатор вазифаларнинг ижроси бўйича маълумот берди.
Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Манзура Салимова Давлат дастуридаги ёш авлоднинг баркамол ўсиши, таълим-тарбия олиши, келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига қаратилган қатор чора-тадбирларнинг аҳоли фаровонлиги, жамиятмиз ривожи, юртимиз тараққиёти учун аҳамияти ҳақида сўзлади.


Сенатор Гулнора Маруфова эса хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига тўхталиб, бу борада жэришилаётган натижалар, олдинда турган муаммоларни ечиш устида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, олий таълим ва илм-фанда аёлларнинг улушини оширишда қилинаётган ишлар мақтовга сазовор эканини таъкидлади.
Жорий йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги талабалар, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари билангина ишлаш билангина чекланмай,алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшларга алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига 26 нафар, вазирликнинг 10 та ҳудуддаги бошқарма бошлиқларига 183 нафар ва 104 та олий таълим муассасалари ректорларига жами 2 204 нафар «оғир» тоифадаги ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳозирда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келиняпти.


Вазирлигимиз олдида турган энг долзарб масалалардан бири бу таълим сифатини ошириш масаласи бўлиб, бугунги кунда таълимдаги сифатни қабул жараёнидан бошлаб таъминлашга ҳаракат қилинаётгани эътиборлидир. Ҳурматли Президентимиз томонидан бу йилдан бошлаб қабулнинг мутлақо янги тизими жорий этиб берилгани ёшларга янги имкониятлар яратади. «Аввал тест, кейин танлов» тамойилининг замирида ҳам айнан иқтидорли ёшларнинг таълим олишини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Қабул имтиҳонлардан тенг балл олган ёшларга тенг имконият яратишга қаратилган бу йилги ўзгаришлар, ўйлайманки, яқин йиллардаёқ ўз самарасини намоён этади. Шунингдек, олий таълим муассасалари ҳамда техникум ва коллежларга имтиҳонларнинг бир платформада ўтказилаётгани ҳам Давлат раҳбарининг ислоҳотларидан бири бўлиб, бунда техникумларнинг ўқув дастурлари олий таълим муассасалари билан мослаштириш ёшларнинг олий таълим билан қамрови ошишига ва таълим сифати яхшиланишлигига хизмат қилади.
2024/2025 ўқув йилидаги яна бир ўзгариш – давлат гранти асосида ўқишга кирган талабаларнинг имтиёзи ўзлаштириш натижаларига қараб бир йил ичида қайта кўриб чиқилиши ёшлар ўртасида соғлом рақобат пайдо бўлишига, шу билан бирга ўқув жараёнига жамоатчилик назорати ўрнатилишига пойдевор бўлади.
Шу билан бирга, жорий йилдан олий таълим йўналишлари 40 фоизга, мутахассисликлар 15 фоизга мақбуллаштирилди. Бу олий таълимни битириб чиққан мутахассис-кадрларнинг ишга жойлашишида юзага келаётган турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш билан бир қаторда, уларнинг кенгроқ билим олишлари учун замин яратади.


Ҳозирда кўплаб олийгоҳларда дунёнинг Топ-300 та энг нуфузли университетларининг ўқув дастурлари жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистондаги иккита олийгоҳнинг дунёнинг Топ-1000 университетлари қаторидан ўрин олгани, ўйлайманки, барчамизни қувонтирди. Ахир яқин-яқингача бу ўзимизга ҳам эртакдек туюларди. Ҳозирда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари» миллий тадқиқот университети ҚС халқаро рейтингида 547-ўрин, Ўзбекистон Миллий университети 781-ўринни эгалламоқда.
Университетларнинг жаҳон ҳамжамияти билан уйғунлашуви, уларнинг мавқеи ва ўқитиш даражасини баҳоловчи мезон бу ўқув дастурларининг халқаро аккредитациядан ўтганлигидир . Ҳозирда 6 та олийгоҳимизда 38 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилди ва бу бордаги ишлар жадал давом эттириляпти.
Ўқув дастурлари қанчалик зўр бўлмасин, уларни ўқитишда, албатта, профессор-ўқитувчиларимизнинг билим ва салоҳияти муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда «Сcопус» ва «Wэб оф Сcиенcэ» журналларида мунтазам равишда мақолалар чоп этадиган, «Хирш» индекси (ҳ-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сони 417 нафарга етди. 1 927 нафар тадқиқотчи илмий даражага эга бўлди. Шундан, 1 627 нафари ПҳД, 256 нафари ДСc. Шу билан бирга, 1 650 нафари илмий унвон олди. Олийгоҳларда илмий салоҳият 41 фоиздан 44 фоизга ўсди.
Мана шу кўрсаткичларнинг барчаси ишлаб чиқариш, иқтисодиётимиз тармоқларига малакали кадрларни етказиб билан бир қаторда юртимиз келажаги учун хизмат қилувчи тадқиқотчи-олимлар етишиб чиқишига ҳам хизмат қилмоқда

Киритилди: 19:54 12.07.2024. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!