Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путиннинг Сочидаги қароргоҳи нега бузиб ташланди?

Путиннинг Сочидаги қароргоҳи нега бузиб ташланди?

2024 йил февраль ойида Владимир Путиннинг Сочидаги "Бочаров Ручей" қароргоҳидаги асосий бино бузила бошланди. Журналистларга кўра, бинони бузиш март ойида якунланган. Энди унинг ўрнида қурилиш техникалари ишламоқда.

Шу билан бирга, 2024 йил 6 март куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТE) раҳбари Рафаэл Гросси Сочи қароргоҳига келди. Маълумотларга кўра, Путин у ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев билан 2014 йилдаги Сочи Олимпиадасидан кейин қароргоҳнинг жанубий чегарасида қурилган ва «Бочаров Ручей-2» деб номланган бошқа бинода учрашган.

2014 йил февраль ойида Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков "Бочаров Ручей-2" қурилиши ҳақида гапирар экан, «эски бинода ҳамма нарса функционал жиҳатдан қониқарли эмаслигини» айтди. У Путиннинг янги қароргоҳини «замонавий дизайндаги офис биноси» деб таърифлади.

"Бочаров Ручей" 1991 йилдан бери Россия Федерацияси Президентининг расмий қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. Владимир Путин ўзининг дастлабки икки муддати давомида "Бочаров Ручей"да чет эл раҳбарларини бир неча бор қабул қилган - Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Александр Лукашенко, 2008 йилда эса АҚШ президенти Жорж Буш бу ерга келган. Худди шу бинода 2014 йилдан бери Путин Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан мунтазам учрашувлар ўтказади. Бироқ, 2022 йилдан буён бу учрашувлар ўтказилмайди.

Киритилди: 15:00 08.10.2024. Ўқилди: 3152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!