АҚШ вице-президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харриснинг айтишича, Эрон барча давлатлар орасида АҚШнинг асосий душмани ҳисобланади, деб ёзмоқда РИА Новости.
У ОАВга берган интерьюсида АҚШнинг қайси рақиби унинг нуқтаи назаридан асосийси эканлиги ҳақида гапириб, "Мен бу аниқ Эрон деб ҳисоблайман", деб айтди.
Харриснинг таъкидлашича, агар у 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш унинг асосий устуворлиги бўлади.