Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдўғон Владимир Путинга туғилган кунига атайлаб совға юборган. Унинг сўзларини РИА Новости келтиради.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Эрдўған икки етакчининг кечаги суҳбати олдидан атайлаб совға юборган. Путиннинг ёрдамчиси тафсилотларга кирмади, лекин бу "яхши турк совғаси" эканини таъкидлади.
Шунингдек, Путинга совға давлат хизматчилари учун рухсат этилган уч минг рубль доирасида бўлганми, деган саволга жавоб берар экан, Ушаков бу "бир оз кўпроқ" туришини ҳазиллашди.