Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган тадбиркор оқланди

Сурхондарёда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган тадбиркор оқланди

Жумладан, тергов органи ҳужжатларига кўра, “ТЕРМИЗ business building” масъулияти чекланган жамиятининг норасмий раҳбари Назаров Шерзод (исм-фамиля ўзгартирилган) қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлгани ҳолда шахсий манфаатларни кўзлаб, солиқ тўловларидан қочиш орқали моддий наф кўришни мақсад қилиб, раҳбарлигидаги жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан 2019-2021 йиллар якуни билан солиқ органларига тақдим этган ҳисоботларида фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш орқали 459 минг сўмлик ягона солиқ, 51 млн. 786 минг сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, 163 млн. 304 минг 300 сўмлик қўшилган қиймат солиғи ва 2 млн. 254 минг 300 сўмлик юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи жами бўлиб эса 217 млн. 803 минг 700 сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбли деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2023 йил 3 ноябр кунидаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми билан 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчининг адвокати томонидан келтирилган шикоят бўйича жиноят иши қайта кўриб чиқилиб, Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апеллятсия инстанцияси 2024 йил 21 май кунидаги ажрими билан суд ҳукми бекор қилиниб, Назаров Шерзод Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация қилиниб, оқланди.

Киритилди: 05:05 06.10.2024. Ўқилди: 3723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!