Украина Қуролли Кучларининг (УҚК) Россия ичкарисига зарба беришига рухсат бериш "хавфли оқибатларга олиб келадиган олов билан ўйнаш" ҳисобланади. Буни Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Newsweek журнали билан суҳбатда айтиб ўтди.
"Ҳозирги вақтда Ғарбда УҚКга Россия ҳудудининг ички қисмларига зарба бериш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат бериш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Олов билан бундай ўйин жуда хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Москва Ғарб томонидан яратилган таҳдидларни тушунишимиздан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилади. Хулосаларни ўзингиз чиқаринг," - деди дипломат.