АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) директори Уилям Бернснинг айтишича, Эрон ядровий қурол яратишга қарор қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Агар шундай ҳаракат Теҳрон томонидан амалга оширилган бўлса, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари буни тез орада аниқлаб олишлари мумкин эди, деди у Жоржия штати Сеа оролида бўлиб ўтган Cipher Brief Threat конференциясида.