Эрон қуролли кучлари Исроилнинг яқинда Эроннинг ракета ҳужумига эҳтимолий жавобига тўлиқ тайёр, деди Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи.
"Биз воқеалар ривожининг ҳар қандай сценарийси ва вариантига тайёрмиз. Қуролли кучларимиз тўлиқ [жанговар] тайёргарликда бўлиб, барча зарур нишонларни белгилаб олган. Шу билан бирга, сиёсатимиз урушни тўхтатишга қаратилган," - дея Арагчининг сўзларини келтирмоқда унинг матбуот хизмати.
Вазирнинг сўзларига кўра, бугун у "минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ва Ғазо ва Ливандаги сионистик режим жиноятларини тўхтатиш учун Саудия Арабистони ва минтақадаги бир қатор давлатларга ташриф буюради."