“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси байрам муносабати билан барча маҳаллий авиақатновлар учун бизнес ва эконом-класс тарифларига 15 фоизгача чегирма жорий этди.
Чипталарни booking.uzairways.com сайти, мобил илова, “Uzbekistan Airways Sales” филиали, расмий агентлар орқали харид қилиш мумкин.
Маълум қилинишича, чегирма фақат тариф қисмига татбиқ этилади. Солиқлар ва бошқа йиғимлар алоҳида тўланади.