Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пеп Гвардиола: "Реал"га қарши асосий таркибни танлаб бўлдим"

Пеп Гвардиола: "Реал"га қарши асосий таркибни танлаб бўлдим"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.

"Таркибни аллақачон аниқлаб олдим. Эртага майдонга тушадиган жамоани биламан. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Балки, биттагина шубҳа бўлиши мумкин, аммо қолган ҳамма нарса аниқ", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 17 март, сешанба куни бўлиб ўтади. "Этихад Стэдиум"да ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 18 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 23:46 16.03.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!