2–7-март кунлари Испаниянинг Жирона шаҳрида “Олтин фил” халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистондан Дарина Матвеева ва Санжар Ҳасанов иштирок этди.
Фестивалда юқори маҳорат кўрсатган вакилларимиз фестиваль олий мукофоти “Олтин фил” ва “Best Artist Award from Li Xining” билан тақдирланди.